«президент ташрифи» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди
23 январ 2024, 20:52

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди
2 июн 2023, 12:12

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.

Президент Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушлик қилди
24 феврал 2023, 15:53

Президент Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушлик қилди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди, муассаса ошхонасида улар билан бирга тушлик қилди.

Президент Қашқадарё вилоятидаги ичимлик сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларига эътибор қаратди
22 апрель 2022, 16:37

Президент Қашқадарё вилоятидаги ичимлик сув, ижтимоий соҳа ва ишсизлик муаммоларига эътибор қаратди

Президент Қашқадарё вилоятига сафари давомида вилоятнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди. Жорий йилда вилоятга ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш учун республика бюджетидан қўшимча 360 млрд сўм ажратилади. Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини сув билан таъминлаш учун «Аёқчисой» сел сув омбори қурилади. 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади. Ишсизликни камайтириш учун 270 та саноат лойиҳалари дастури шакллантирилади. 40 минг гектардан ортиқ ерлар қайта фойдаланишга киритилади.

Қашқадарёда аҳолига 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари, эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади
22 апрель 2022, 14:57

Қашқадарёда аҳолига 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари, эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади

Президент Қашқадарёда 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилишини маълум қилди. Вилоят аҳолисига жорий йилда 730 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 72 млрд сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, 30 та қишлоқ ва маҳаллалар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари билан қамраб олинади.

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш
15 декабр 2021, 19:29

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш

16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюрди
20 ноябр 2020, 14:49

Президент Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюриб, у ердаги янги иншоотларни кўздан кечирди. 2021 йилда бу ерда яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўққизта корхона ишга туширилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг